+998 55 518 57 77

Ўзбекистонда Жаҳон савдо ташкилоти (ЖСТ) битимларини қўллаш масалалари

31.05.2024 2940

Юристлар малакасини ошириш маркази томонидан турли вазирлик ва идоралар ходимлари учун “Ўзбекистонда Жаҳон савдо ташкилоти (ЖСТ) битимларини қўллаш масалалари” қисқа муддатли онлайн ўқув курслари бўлиб ўтмоқда.

Ўқув курси тингловчиларга ЖСТ битимлари, шунингдек ушбу битимлардаги қоида ва талабларнинг моҳияти, уларни норма ижодкорлик жараёнида самарали қўллаш бўйича билим ва кўникмаларни оширишга замин яратади.