+998 55 518 57 77

Японияда стажировка!

09.12.2025 1540

Адлия вазирлиги тизими ходимларидан иборат Институт тингловчилари Япония Адлия вазирлиги ҳузуридаги Тадқиқот ва траининг институти фаолияти билан танишдилар.

Малака ошириш ва амалий стажировка доирасида ташкил этилган дастур давомида Япония ҳуқуқ тизими, Адлия вазирлиги фаолияти, фуқаролик, жиноят ва суд қонунчилиги билан танишилди.

Танишув амалиёти давомида турли ҳуқуқ соҳалари, моддий ва процессуал қонунчилик асослари бўйича тренинглар ўтказилди.