+998 55 518 57 77

#xalqaro_hamkorlik

09.02.2023 5067

Жорий йилнинг 9 февраль куни Юристлар малакасини ошириш маркази  раҳбарияти ва «Минтақавий мулоқот» ХНТ бош раҳбари Мюша Север, АҚШ Давлат департаментининг терроризмга қарши кураш Бюроси вакиллари ҳамда АҚШнинг Душанбедаги элчихонаси масъул ходимлари  ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувдан кўзланган асосий мақсад -  «Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши кураш» соҳасидаги қўшма лойиҳани амалга оширишдан иборат.

Томонлар истиқболдаги ҳамкорлик ҳамда қўшма лойиҳа бўйича масалалаларни муҳокама этиб олишди.