+998 55 518 57 77

Халқаро ҳуқуқ бўйича Гаага академияси (Голландия) билан ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

07.08.2025 5991

Институтнинг Илмий ишлар ва халқаро ҳамкорлик бўйича ўринбосари Фируз Махмудов Гаага академияси Бош котиби, профессор Жеан-Марc Тҳоувенин билан учрашди.

Учрашув давомида иккитомонлама ҳамкорлик ўрнатиш, академик алмашинув ва қўшма курслар ташкил этиш, Гаага академияси профессорларини Институт курсларига жалб этиш ва бошқа масалалар муҳокама қилинди.

Учрашув якунида ҳамкорлик алоқаларини расмий равишда ўрнатиш ва ташкил этиш юзасидан келажакдаги вазифалар белгилаб олинди.