+998 55 518 57 77

“Сингапур конвенция ҳафталиги 2024” бўлиб ўтмоқда

30.08.2024 3609

Сингапур давлатида Ҳуқуқни ривожлантириш халқаро ташкилоти ҳамда Европа тикланиш ва тараққиёт банки ҳамкорлигида ташкил этилган “Сингапур конвенция ҳафталиги 2024” медиация, низоларни ҳал қилиш, арбитраж, воситачиликка оид қизғин муҳокамаларга бой тарзда бўлиб ўтмоқда.

Унда Юристлар малакасини ошириш маркази "Хусусий-ҳуқуқий фанлар" кафедраси мудири, (PhD) Марипова Севархон Арибжановна иштирок этмоқда.

Сингапур конвенцияси ҳафталиги (СC Wеек) 2019 йилдан бери Сингапур давлатида ўтказилиб келинади. Бу йилги Сингапур конвенцияси ҳафталиги 2024 йил 26 август кунидан 30 августгача бўлиб ўтади.