+998 55 518 57 77

Минтақавий ҳамкорлик ривожланмоқда

15.09.2023 3853

Жорий йилнинг 13 сентябрь куни  Қирғизистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ҳузуридаги Халқаро арбитраж судининг арбитри ва Бусинесс Софт ИТ компаниясининг бош директори, халқаро медиатор Кайбилдаева Бегаим Мукҳитовна ва Марказ профессор-ўқитувчилари ҳамда ходимлари ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувдан мақсад - медиация соҳасида тажриба алмашиш, Марказ ва Қирғизистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ҳузуридаги Халқаро арбитраж суди ўртасида ҳамкорлик ўрнатиш масаласини муҳокама қилишдан иборат бўлди.