+998 55 518 57 77

Давлат хизматлари маркази ходимлари учун ўқув курси ташкил этилди

31.07.2024 3585

Юристлар малакасини ошириш маркази томонидан Давлат хизматлари маркази ходимлари учун “Молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган ташкилотларни тугатишда қонунчиликка риоя қилинишини таъминлашда коррупцияга қарши курашиш” номли қисқа муддатли ўқув курси ташкил этилди.

Унда 200 га яқин давлат хизматлари маркази ходимлари тадбиркорлик субъектларини ихтиёрий тугатиш ва уларнинг фаолиятини тўхтатиш ҳамда молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган тадбиркорлик субъектларини давлат реестридан чиқариш жараёнида коррупцион ҳолатларни олдини олиш бўйича назарий билимлар ва амалий кўникмаларга эга бўлишди.