+998 55 518 57 77

#buyurtmachi_tashkilotlar_bilan_hamkorlik

27.01.2023 3625

Жорий йилнинг 27 январь куни Юристлар малакасини ошириш марказининг Фан, инновация ва таълим дастурларини ишлаб чиқиш бўлими, Ўқув жараёнини ташкил этиш ва назорат қилиш бўлими  ҳамда Ўзбекистон Республикаси Нотариал палатаси билан ҳамкорликда амалий онлайн семинар бўлиб ўтди.

Учрашувда ҳамкорликнинг истиқболлари ҳамда нотариусларнинг малакасини ошириш ўқув курсларини самарали ташкил қилиш, ушбу ўқув курслар бўйича ўқув дастурларига киритиладиган мавзулар муҳокама қилинди. Семинарда Нотариал палата бўлими бошлиғи З.Мусаева ва амалиётчи нотариуслар иштирок этдилар.