+998 55 518 57 77

Бугун, 4 ноябрь куни Юристлар малакасини ошириш маркази Илмий кенгашининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.

04.11.2021 5311

Унда 2021 йилнинг шу даврига қадар Марказ томонидан амалга оширилган ишлар якуни, йўл қўйилган камчиликлар ва келгусида бажарилиши лозим бўлган устувор вазифалар, шунингдек Марказ фаолиятининг самарадорлигини баҳолаш натижалари муҳокама қилинди.

Илмий кенгашда Марказ раҳбарияти, профессор-ўқитувчилар, бўлим бошлиқлари, ҳудудий филиаллар бош мутахассислари  ва масъул ходимлари иштирок этишди.